Андижонда энг яхши ҳамширалар аниқланди

Жорий йилнинг 29 апрель куни Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилоят Кенгаши ижтимоий шериклик асосида «Хамшира-2023» кўрик танловининг вилоят босқичига йулланма олган 21 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 21 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди.
Танлов якуннига кўра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамшираси Камчиева Малохатхон 1-ўринни, Андижон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси 1 поликлиника ҳамшираси – Мамашарипова Нодирахон 2-ўринни, Хўжаобод туман Ибн Сино оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси Нурматова Суғдиёна 3-ўринни эгаллади.
Ғолиблар ва иштирокчиларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Қизғин бахсларга бой бўлган кўрик-танлов иштирокчилари учун байрамона куй кўшиқлар ташкил этилди ва тадбир кўтарикни руҳда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email