Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасида касаба уюшмасининг таъсис йиғилиш Конфренцияси бўлиб ўтди

2021 йилнинг 11 октябрь куни Наманган вилояти Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси катта мажлислар залида касаба уюшмасининг таъсис йиғилиш Конфренцияси бўлиб ўтди. Таъсис йиғилиш конфренцияси кун тартибига қўйидаги масалалар киритилди: 1.Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси тизимида бошланғич касаба уюшма қўмитаси (ташкилоти)ни тузиш ҳамда Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш тўғрисида.
2. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари такибини (5 кишидан иборат) сайлаш тўғрисида.
3. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида.
4. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг тафтиш комиссияси аъзолари (3 киши) ни сайлаш тўғрисида.
5. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида. Барча масалалар кўриб чиқилди. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси таркибида янги Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси яъни бошланғич ташкилот тузилди. Кўмита таркибига 5 нафар қўмита аъзоси, кўмита раиси, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси сайланди. Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси этиб, Шаробиддинов Алишер Фариддин уғли сайланди. А.Шаробиддинов 1992 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган, маълумот олий, Андижон Давлат тиббиёт институтини 2015 йил тамомлаган, ҳозирда Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасида лор врачи вазифасида ишламоқда, асосий ишидан озод этилмаган ҳолда касаба уюшма қўмитаси раиси вазифаларида ҳам ишини давом эттиради. А.Шаробиддинов жамоа ишончини оқлаш учун кечаю кундуз тармоқ ходимларига касаба уюшма хизматини кўрсатишга ваъда берди.

Print Friendly, PDF & Email