«Инсон қадри учун»

«Инсон қадри учун» шиори остида Тиббиёт соҳасида, 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган фахрийларни қадрлаш, марҳумларимизни ёд этиш ҳамда Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли тадбирлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тайёрланган  «Қадрнома» ва “Ёднома” ёрлиқлари соҳа фахрийлари ҳамда  марҳумларнинг оилаларига Тошкент шаҳар Кенгашининг  эсдалик совғалари билан жойлардаги ишчи гуруҳлар томонидан етказиб берилди. Шаҳримиздаги барча тиббиёт муассасаларида касаба уюшма фаоллари ҳамда иш берувчилар билан хамкорликда иш жойларида ҳамда нафақада бўлган фахрийларнинг хонадонларига ташрифлар ташкил этилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email