Наманган вилоят кенгашида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилоят кенгашида навбатдаги Раёсат йиғилиши 2021 йилнинг 22 сентябрь куни вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида ўтказилди. Раёсат йиғилишида Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев, бош техник инспектори З.Ғ.Алиев, бош ҳисобчиси А.Х.Кадиров, меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Н.Й.Турсунбоевлар иштирок этдилар.

Раёсат йиғилишида  қуйидаги масалалар кўрилди: 

  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма мурожаатлари билан ишлаш тартиби бўйича 2021 йилнинг ўтган 6 ой даври мобайнида бошланғич ташкилотларга келиб тушган мурожаатлар таҳлили тўғрисида. (маърузачи: ЎзССХКУ Наманган вилояти кенгаши раиси-А.Ж.Мамадалиев)
  2. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти Кенгаши бюджетининг 2021 йил 8 ойлик бажарилиши якуни ҳамда бошланғич ташкилотлардаги 10 фоизлик ажратмаларнинг ўз вақтида ўтказилиши таҳлили, мавжуд қарздорликни бартараф этиш тўғрисида. (маърузачи: ССХКУ Наманган вилояти Кенгаши хисобчиси -З.Турсунов)
  3. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг 2021 йил 20 майдаги «Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларга Устав ҳамда Низом талаблари асосида амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ВК-2/11“с”-сонли Раёсат қарори ижроси доирасида бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг  2020 йил, 2021 йил 6 ойлик фаолиятларини ўрганиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида. (маърузачи: ССХКУ Наманган вилояти мутахассиси – З.Йигиталиев)
  4. Хавсизлик техникаси – меҳнат муҳофазаси бўйича Янгиқўрғон, Мингбулоқ ҳамда Поп туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилган ўрганишлар якуни хамда 2021 йил давомида юз берган бахтсиз ходисалар тахлили тўғрисида (маърузачи: ЎзССХКУРК Меҳнат техник инспектори-С.Т.Ғаибов)
  5. Хавфсизлик техникаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошланғич ташкилтларда тузилган битимлар, жамоа шартномаларида белгиланган бандларни 9 ой давомида бажарилиши юзасидан нафлилик даржасини ўрганиш таҳлили тўғрисида. (маърузачи: ЎзССХКУ Наманган вилояти кенгаши раиси – А.Ж.Мамадалиев)
  6. Ҳудудий Келишув ҳамда бошланғич ташкилотлардаги жамоа шарномаларининг бандларини 2021 йил 9 ойи давомида бажарилиши бўйича таҳлили, касаба уюшмаси аъзоларини нафлилик даражасини ўрганиш тўғрисида. (маърузачи: ЎзССХКУ Наманган вилояти кенгаши раиси – А.Ж.Мамадалиев)
  7. Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотлари тузиш борасида бошланғич ташкилотларда амалга оширилаётган ишлар таҳлили тўғрисида (маърузачи: ЎзССХКУ Наманган вилояти кенгаши раиси – А.Ж.Мамадалиев)
  8. Йиғилиш оралиғида сўров йўли билан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида (маърузачи: Наманган вилоят кенгаш раиси –А.Ж.Мамадалиев).

Йигилишда шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев бошланғич ташкилотлар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисидаги масалага алоҳида тўхталиб, тегишли кўрсатмалар берди. Йиғилиш таҳлилий-танқидий рухда ўтказилди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар олинди.

Print Friendly, PDF & Email