Республика Кенгашининг IX Мажлиси ва 9-ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Энергетикларсиҳатгоҳида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг IX Мажлиси бўлиб ўтди.

Президентимиз тамонидан “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил тўлақонли рўёбга чиқиши учун соғлиқни сақлаш тизими халққа янада яқинлашиши, малакали тиббий хизмат ҳар бир маҳалла ва хонадонга кириб бориши кераклиги белгиланган.

Шу мақсадда ўтган даврида соғлиқни сақлаш соҳасига доир 20 дан зиёд қонун, фармон, қарор ва ҳукумат даражасидаги бошқа ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди. Қолаверса, давлатимиз раҳбари 2022 йил 18 март куни тиббиёт ходимлари билан ўтказган бутунлай янгича форматдаги тарихий очиқ мулоқотида соҳа олдида турган ўткир ва дозарб муаммолар билан бирга, уларнинг аниқ ва самарали ечимларини ҳам белгилаб берди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан  йил бошида белгилаб олинган фаолиятининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан белгиланган вазифалар бўйича 2022 йил давомида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида масофавий малака ошираётган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, заҳира кадрлар ва бош ҳамширалар учун ҳар ойда бир маротаба “Соғлиқни сақлаш тизимида ходимларни ижтимоий-иқтисодий, меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишда ижтимоий шерикчилик масалалари” мавзусидаги ўқув-семинар ZOOM платформаси орқали тизимли давом эттирилиб, 2022 йил давомида 582 нафар тиббиёт ходимлари, 96 нафар олий маълумотли ва бош ҳамширалар учун ўқув семинарлар ташкил этилди.

2022 йил давомида тасдиқланган ўқитиш режаси асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти нодавлат таълим муассасасида 4 та гуруҳ ўқитилиб, унда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва йирик бошланғич касаба уюшмаси қўмиталарининг  100 нафар янги сайланган раислари ўқитилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Худудий кенгашлари томонидан 2022 йил учун тақдим этилган статистик ҳисоботлар таҳлилига асосан 2022 йил 31 декабрь ҳолатига  — касаба уюшмаси аъзоларининг сони 857575 нафарни ташкил этади, шулардан 698040 нафари ишловчилар, 159535 нафари талаба ва ўқувчилар, 620563 нафари аёллар, 287242 нафари ёшлардир.

Ҳисобот йилида корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимлар сони 20384 нафарга, талабалар сони 12849 нафарга, ўқувчилар сони 18512 нафарга, жами касаба уюшмаси аъзолари сони 53494 нафарга кўпайган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 2022 йил давомида меҳнат инспекцияси томонидан 731 та муассаса ва ташкилотларда жамоатчилик назорати ўтказилди.

Жорий йилда тармоқдаги муассасаларда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларини олдини олишга қаратилган жами 15 минг 168  та тадбир режалаштирилиб, амалда 13 минг 552 таси  (89,2 %) бажарилишига эришилди ва ушбу тадбирлар учун 1 трллн. 212 млрд. 296 млн 227 минг сўм маблағ сарфланди.

Натижада тармоқ бўйича ҳар бир ходимга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сарфланган ўртача маблағ 1млн. 904 минг 374 сўмни ташкил этган.

Ҳисобот  даврида гигиена ювиш воситалари билан 410865 та ходим таъминланиб, бунинг учун 55 млрд 330 млн 117 минг сўм маблағ сарфланиб, ўрача ҳар бир ходим учун 134 минг 667 сўмдан тўғри келган.

Тизимда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибига қатъий амал қилиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Ишонч телефонлари”ни мунтазам ва сифатли даражада ишлашини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида соҳада фаолият юритаётган ходимлар томонидан Республика Кенгашига Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 31 та, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан 216 та жами 247 та оғзаки ва ёзма мурожаатлар келиб тушди.

Ҳисобот даврида тармоқ касаба уюшмаси аъзолари томонидан ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ҳимоя ва бошқа масалаларда Республика Кенгашидан ташқари ҳудудий касаба уюшмалари бирлашмаларига, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларига ва вилоят Кенгашларига кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Жами бу каби мурожаатлар 2022 йил давомида республика бўйича 139 531 тани ташкил этди.

Шунингдек шу куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 9-ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда:

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилган ишлар бўйича Республика Кенгашининг манзилли тадбирлар режаси бажариш, меҳнатни муҳофазаси ва ҳуқуқий масалалар, тармоқ инспексия тамонидан амалга оширилган ишлар, касаба уюшма картаси каби 11 та масалалар танқийдий-тахлилий кўрилиб чиқилиб тегишли топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email