Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашини навбатдаги.

Кун тартибида куйдаги масалалар кўрилди.

  1. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 3-чоракда бажарилиши тўғрисида.
  2. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.
  3. Меҳнат инспекциялари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  4. Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
  5. Соғлиқни сақлаш муассасаларида ходимларни дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати бўйича таҳлил натижалари тўғрисида.
  6. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бюджетининг 2022 йил 1-ярим йилликда бажарилиши ҳақида.
  7. Соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  8. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг иш жараёнида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
  9. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Бухоро вилоятидаги касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларини бажариш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
  10. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотларида жамоа келишувлари ва шартномалари бажарилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
  11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасидаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларни оммавий спортга жалб этиш, йил дастурларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
  12. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “2022 йил 28 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси тўғрисида”ги қарори ҳақида.

Ижроия қўмита йиғилишига қўйилган масалалар ва амалга оширилган ишлар танқидий мухокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email