Сирдарё вилоят кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

2021 йил 22 сентябр куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши молия бўлими бошлиғи Икром Худайбердиев қатнашди. Раёсат йиғилишида Вилоят кенгаши иш режасида кўзда тутилган масалалар мухокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.
Раёсат йиғилишидан сўнг касаба уюшма фаоллари иштирокида молиявий, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси масалаларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Йиғилишда 50 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email