Сурхондарёда энг яхши ҳамширалар аниқланди

Жорий йилининг 28 апрель куни Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ва Хамширалар ассоциацияси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида «Ҳамшира-2023» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Кўрик танлов якунларига кўра, фахрли 3-ўринни Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлими навбатчи ҳамшираси — Турсунова Наргиза Абдусалом қизи, фахрли 2-ўринни Узун туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими навбатчи ҳамшираси Қличева Нилуфар Бахром қизи қўлга киритишди. Ҳамшира-2023 кўрик танловининг фахрли 1-ўринни Жарқурғон туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими навбатчи ҳамшираси Мамаюсупова Маъмура Шухрат қизи қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олди. Кўрик танловнинг вилоят босқичи иштирокчилари ва ғолибларига Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши ва Ҳамширалар ассоциацияси Сурхондарё вилоят бўлимининг қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email