ТОШКЕНТДА ЖАМОАТ ХИЗМАТИ ИНТЕРНАЦИОНАЛИНИНГ ЕВРОПА ФЕДЕРАЦИЯСИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бошқа Марказий Осиё давлатлари қаторида Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (European Public Servis Unions (EPSU))гa аъзо ҳисобланади.

Федерация ўзининг минтақавий йиғилишларини анъанавий тарзда йилда камида бир марта аъзо давлатлар ҳудудида ўтказиб келади. Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси Марказий Осиё сайлов округининг навбатдаги минтақавий йиғилиши жорий йилнинг 16-17 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев, Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси Ижроия қўмитаси Бош секретари Гудриян Ян Виллем, Европа Федерацияси мутахассиси Тидва Артем, Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари мустақил касаба уюшмаси Республика қўмитаси раиси Нурхон Ҳаётзода, раис ўринбосари Ўлмас Ражабов, Қозоғистон “Aqniyet” соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси Тажибай Бакитжан ва касаба уюшмаси Олмота филиали раиси Шалтабаев Асан, Тожикистон Давлат ва муассасалари ва жамоат ташкилотлари ҳамда банк муассасалари ходимлари касаба уюшмасидан Республика қўмитаси раиси Наргиз Назарзода ва касаба уюшмасининг Тоғли Бадоҳшон муҳтор вилояти кенгаши раиси Мавсум Қосимбековлар иштироок этдилар.

Йиғилишда EPSU Бош секретари Ян Виллем Гудриан касаба уюшмалари фаолиётидаги сўнгги воқеалар, устуворликлар бўйича сўз юритди. Шунингдек, EPSUнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган Конгрессига тайёргарлик масалалари, EPSU Конгрессининг Ҳаракатлар дастури лойиҳасига, Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (European Federation Public Servis (EPSU) Уставига  қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар, EPSU доимий қўмиталарининг фаолияти, Жамоат хизмати Интернационали (Public Servis International (PSI))) бошқаруви таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ташкилотнинг Европа минтақаси касаба уюшмалари томонидан Гендер тенглиги ҳамда ёшлар сиёсати борасида олиб борилётган ишлари масалалар сифатида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ушбу анжуманнинг ўзига хослиги шундаки, ташкилотнинг сайёр йиғилиши Ўзбекистон худудида илк бор ташкил этилди.

  

Print Friendly, PDF & Email