Фарғонада “Ватан тараққиёти йўлида бирлашайлик” байрам тадбири

2021 йил 4 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги “Сарбон” тантаналар саройида 11-ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Ватан тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам табирида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят сектор раҳбарлари, касаба уюшмасида самарали меҳнат қилиб келаётган фаоллар иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Фарғона вилоят ҳокими Х.Бозоров йиғилганларни касб байрамлари билан қутладилар.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Ш.Каримова хамда 14 нафар тармоқ касаба уюшмаларида фаолият кўрсатиб келаётган фидойи ходимлар “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email