Фарғонада 2023 йилнинг энг яхши ҳамширалари аниқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида «Ҳамшира–2023» кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 22 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди.

Танлов якунига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали педиатрия бўлими ҳамшираси Гуландон Набижонова биринчи ўринни қўлга киритди.

Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлим ҳамшираси Чаросхон Саъдуллаева иккинчи, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси Мукаммалхон Акрамова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолибларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email