Қашқадарёда «Мини футбол» бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши жорий йилнинг 6 ноябрь куни 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамларига бағишлаб тиббиёт ходимлари ўртасида “Мини футбол” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақага туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят шифохоналари ҳамда нодавлат ташкилотлардан жами 16 та ташкилот қатнашиб иштирокчилар сони 150 нафардан ошди. Бўлиб ўтган мусобақада “Насаф Мед” жамоаси I- ўрин, Яккабоғ туман тиббий бирлашмаси II- ўрин, Муборак туман тиббиёт бирлашмаси III — ўринни эгалладилар. Шу билан бир қаторда иштирокчилар ичидан «Энг яхши хужумчи», «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши химоячи», «Энг яхши ярим химоячи», «Энг ёши улуғ қатнашчи», Ғалабага бўлган иродаси учун номинациялари бўйича ҳам иштирокчилар аниқланиб, мусобақа ғолиблари кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Print Friendly, PDF & Email