3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

         БМТ ташкилоти томонидан 3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

        Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  томонидан ҳам кўнгли ярим юртдошларимиз холидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди.

         Жумладан, вилоят ногиронлиги булган шахсларни реаблитация килиш  ва протезлаш марказида даволанаётган ногиронлар ва ходимларга вилоят кенгаши томонидан ташаккурнома ва совғалар тарқатилди. Вилоят рухий ва асаб касалликлар шифохонаси, туман тиббиёт бирлашмаларида ушбу сана муносабати билан шифохоналарда даволанаётган ва уйида ётиб колган соҳа ходимлари холидан хабар олишмоқда.

Print Friendly, PDF & Email