Мақсадимиз — мажбурий меҳнатнинг олдини олишда ҳамжихатликда иш олиб бориш

2019 йил 17 июль куни Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод-Зомин автомагистралида тиббиёт ходимлари туман хокимининг топшириғига кўра ҳашарга жалб қилинганлиги тўғрисидаги интернет тармоғида тарқалган ҳабардан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгаши хабар топиб, зудлик билан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Республика Кенгашининг Жиззах вилоят бўйича масъул ташкилотчиси билан боғланиб, хақиқатда тиббиёт ходимлари жалб этилганига ойдинлик киритган холда, мазкур холат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Шундай холатлар аниқланган холатда дархол қуйидаги телефон рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз:

71-256-86-73; 71-256-69-77

Print Friendly, PDF & Email