“Бор бўлинг хамширалар”

“Халқаро хамширалар куни” касб байрами муносабати билан 2017 йил 14 май куни “Истиқлол” санъат саройида “Бор бўлинг хамширалар” деб номланган Гала концерт дастури ўтказилди

            Тадбир Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси хамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан хамкорликда 12 май “Халқаро хамширалар куни” касб байрами муносабати билан, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари хамда Республика Кенгашининг молиявий кўмаги асосида ташкил этилмоқда.

            Тадбирга Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан 100 нафардан, Тошкент вилоятидан 500 нафар, Тошкент шахридан 2800 нафар, жами 3800 соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган тиббиёт хамширалари таклиф этилганлар. Шунингдек, тадбирга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси хамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари, “Санатор-Курортлар бошқармаси”, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши фахрийлари хамда “Фахрийлар кенгаши” аъзолари таклиф этилганлар.

Тадбир аввалида касб байрами муносабати билан тиббиёт хамшираларини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари хамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг табриклаши режалаштирилган.

Концерт дастурида эл севган санъаткорлар Сардор Рахимхон, Райхон, Равшан Комилов, Фаррух Комилов, Ғиёс Бойтоев, Ғуломжон Ёқубов, Муниса Ризаев, Абдурашид Йўлдошев, Бахром Назаров, Дилдора Ниёзова, Лола, Ширин Маматова, Шохруххон каби санъаткорлар, “Шарқ”, “Садо” гурухлари, “Сабо” рақс гурухи иштирок этиши режалаштирилган. Бошловчи сифатида Зокир Очилдиев иштирок этади.

            Вилоятлардан ташриф буюрадиган соҳа ходимлари учун касаба уюшма бошланғич ташкилотлари томонидан туристик компаниялар билан шартномалар орқали 13-14 хамда 14-15 май кунлари Тошкент шахрининг Хасти Имом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси каби қадимий қадамжолар, Амир Темур хиёбони, Мустақиллик майдони, Хотира хиёбони, “Қатоғон қурбонлари” мажмуаси, “Минор” жоъме масжиди, Санъат галареяси, мустақиллик йилларида барпо этилган кўприклар, йўллар, Форумлар хамда Симпозиумлар саройларини кўрсатиш, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғларига ташриф уюштириш каби тадбирлар режалаштирилган.

            Тадбирга Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларидан ташриф буюрувчи ходимлар туристик компаниялар автобусларида, Тошкент вилояти туманлар автобусларида, Наманган ва Фарғона вилоятлари Поп-Ангрен темир йўли орқали поездда, Андижон вилояти ходимлари йўловчи транспортларида келиб кетадилар.

Print Friendly, PDF & Email