Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йил 22 октябрдаги №11-24 “с” сонли қарорига асосан бошланғич ташкилотларга ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш, касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат соҳасидаги мавжуд муаммоларини аниклаш хамда бартараф этишга кўмаклашиш ишларини тизимли ташкил этишга эришиш, бошланғич ташкилотлар нуфузини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси  ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахасислари томонидан  амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўтказилган амалий ёрдам кўрсатиш кунида вилоят даволаш профилактика муассасалари, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали касаба уюшма қўмиталари раисларига Устав талабларига риоя этилиши, касаба уюшмасига аъзолик бадалларининг ўз вақтида туширилиши ва бошка йуналишлардаги мавжуд муаммоларни аниклаш, касаба уюшмаси қўмитаси, иш берувчилар билан хамкорликда уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бошланғич ташкилотнинг касаба уюшмаси мажлислари, сайлаб куйиладиган органлари йиғилишлари белгиланган муддатларда ўтказилиши, , иш режасининг сифати, жамоа шартномасини тузиш ва бажарилишини муҳокама қилиш тартибига риоя этилиши, соҳа ходимларининг мурожаатлари билан ишлаш, касаба уюшмаси тизимида туризмни ривожлантириш, маънавий-маърифий, спорт тадбирларини ўтказиш  юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email