Ҳудудларда жамоа шартномалари конференциялари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг февраль ойидан барча ҳудудлардаги тармоққа қарашли бўлган муассасаларда муқаддам тузилган жамоа шартномаларининг 2020 йилда бажарилиши бўйича йиғилишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Бувайда туман тиббиёт бирлашмасида касаба уюшма қўмитасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2020-йилда бажарилишига ҳамда жамоа шартномасига 2021 йил учун қўшимчалар киритиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бувайда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Исақулов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси К.Мирсаидова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Республика кенгашининг мехнат техник инспектори З.Алиев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Республика кенгашининг Фарғона вилоятидаги масъул ташкилотчиси Ш.Каримова ҳамда 50 нафар ходимлар иштирок этдилар.

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг жамоа шартномасининг йиллик бажарилиши бўйича хисоботлари тингланиб, ходимлар томонидан бир овоздан қониқарли деб топилди. Шунингдек, 2021 йил учун жамоа шартномасига қўшимчалар киритиш учун таклифлар инобатга олинди.

2021 йил 17 февраль куни Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси тассаруфидаги Фарғона шаҳар болалар шифохонасида жамоа шартномасининг 2020 йил якунлари бўйича ва 2021-2023 йилар учун жамоа шартномасини тузиш, тасдиқлаш тўғрисида семинар бўлиб ўтди.Семинарда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат техник инспектори З.Г.Алиев, Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Х.Каримова,Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Х.Я.Сабировалар иштирок этишди. Тиббиёт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Семинар жуда қизиқарли савол-жавобларга бй ва кутаринки рухда ўтди.

Ҳудди шундай тадбирлар Андижон вилоятидаги Балиқчи, Пахтаобод ва Андижон туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилди. Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Захидов, Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Арзиевлар иштирок этдилар.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий маркази Навоий филиалида Жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича умумий йиғилиш ташкил этилиб иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисоботи тингланди ва 2021 йилги устувор режалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email