“Касаба уюшмасининг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусидаги давра суҳбати

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши қўшма қарори ижросини амалга ошириш, қолаверса соҳада меҳнат қилаётган Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, шифокорлик касби имижини ошириш, ёш шифокорлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда иқтидорли ёш шифокорларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 10 июнь куни режага мувофиқ, Республика Кенгаши Раиси Ф.Р.Ханапияев, Тошкент тиббиёт Академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Т.А.Бобомуратов ҳамда Республика Кенгаши Раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.М.Захидовлар бошчилигида Тошкент тиббиёт Академиясининг битирувчи талабалари иштирокида “Касаба уюшмасининг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир бошида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раиси Ф.Р.Ханапияев сўзга чиқиб, бугунги кунда битирувчи ёшлар олдида турган муаммолар, уларнинг ечимини топиш йўллари, ишга жойлашишда дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар, ҳозирги кунда кўплаб ташкилот ва муассасаларда чет тили ва замонавий ахборот технологияларини мукаммал билган кадрларга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ортиб бораётгани, битирувчиларнинг бўлажак иш жойида муваффақиятли фаолият олиб боришлари учун кўплаб маслаҳатларни ўзида мужассамлаштирган маърузаси билан чиқиш қилиб, ёшларга оид баъзи статистик маълумотлар билан ўртоқлашди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, тармоқ ёшлар бирлашмаси раиси М.М.Захидов 2018 йилнинг январь ойида таъсис конференцияси бўлиб ўтган Ёшлар бирлашмасининг Низоми, мақсад ва вазифалари, бирлашманинг тузилмасини, қолаверса , бирлашма томонидан йил бошидан шу кунгача ўтказилган йирик тадбирлар, акциялар, кўрик-танловларни акс эттирган презентация билан чиқиш қилди. Тадбир савол жавобларга жуда бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email