“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” Республика тармоқ кўрик-танлови якунланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгаши томонидан тиббиёт муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, ходимларга меҳнат шароитларини яратиш ҳамда иш берувчилар томонидан меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларини бажарилишини назорат қилиш жараёнларида фаол иштирок этаётган касаба уюшмаси аъзоларини ҳамда тегишли мутахассисларни рағбатлантириб бориш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги  8-108 “с”- сонли қарори билан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига асосан  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил 27 ноябрдаги  8-32“с” сонли қарори билан  тармоқ муассасаларида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” Республика кўрик-танловининг Низоми тасдиқланди. Мазкур Низомга асосан тармоқда ҳар йили кўрик-танлов ташкил этиб келинмоқда.

         Жорий йилда ҳам ҳудудларда тиббиёт муассасаларидан  200 дан ортиқ муассасалар Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили”  ҳамда  “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича  кўрик-танловда иштирок этдилар.

         Ҳудудларда ўтказилган кўрик танловларда ғолиб бўлган муассасалар ҳудудларда муносиб рағбатлантирилдилар.

  Ҳудудларда иштирок этиб, ғолиб бўлган кўрик танлов ғолиблари ҳужжатлари  Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари кенгашлари томонидан Республика умумлаштирувчи комиссияга тақдим этилди.  

Ўз навбатида Республика комиссиясига тақдим этилган  40 дан ортиқ ҳужжатлар комиссия томонидан ўрганлиб, 2018 йил якуни бўйича ўтказилган кўрик-танлов якунига кўра қуйидагилар “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик танловининг Республика босқичи ғолиб деб топилди:

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона”  номинацияси  билан:

—    Сурҳондарё вилояти Қумқўрғон  туман тиббиёт бирлашмаси   1-ўрин;

—    Навоий вилояти Кармана туман тиббиёт бирлашмаси                2- ўрин;

     —    Самарқанд вилоят Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси             3-ўрин. 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси   билан:

           — Наманган вилоят Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси  1-ўрин ;

Қашқадарё вилояти Китоб туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси   2-ўрин;

      — Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси  3-ўрин ;   

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили” номинацияси билан:

— Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Патуллаева Умида Хайитметовна 1-ўрин;

—  Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Марказининг Сирдарё вилоят филиали меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Эргашев Вали Хамзаевич     2-ўрин;

Наманган вилоят Норин туман тиббиёт бирлашмаси  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Ядгарова Робия 3-ўрин.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси  билан:

      —  Наманган вилоят Поп туман тиббиёт бирлашмаси  Собиржонов Шаҳзод  1-ўрин;

   —   Фарғона вилоят силга қарши диспансери меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Ахмедов Қобилжон Одилжон ўғли 2-ўрин;

   — Республика ихтисослаштириган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали Матякубов Сарварбек Шухратович 3-ўринни эгалладилар.

2019 йил 15 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида ўтказилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги  йиғилишида  кўрик-танлов ғолиблари тантанали равишда диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email