Нуробод туман тиббиёт бирлашмасида «9-май Хотира ва қадрлаш куни» байрами нишонланди

Нуробод туман тиббиёт бирлашмасида «9-майХотира ва қадрлаш куни» байрами нишонланди

2017 йил “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш, “9-май Хотира ва қадрлаш куни” байрамини туман тиббиёт бирлашмаси жамоасида муносиб кутиб олиш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан  маданий оммавий ва спорт тадбирлари  ўтказилди.

 “Қариси бор уйнинг париси бор” деганларидек 2017 йил 5 май куни маьмурият ходимлари ва касаба уюшма фаоллари тиббиёт соҳасида кўп йиллар фаолият кўрсатиб хозирги кунда қарилик гаштини сураётган 2 нафар нуроний отахонлар  Нурдум қишлоқ врачлик пункти фельдшери Тонготар бобо Курбонов,  Ибн Сино қишлоқ врачлик пункти фельдшери Абруй бобо Ёркулов ва Жом ҳудудий бўлимида врач педиатр бўлиб  ишлаган ҳозирги вақтда II-гуруҳ ногирони Элмирзаев Сурмон хонадонларига ташриф буюриб  уларнинг турмуш шароитидан хабар олиб касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан табриклашди.

         2017 йил 7 май куни туман тиббиёт бирлашмасида кўп йиллар фаолият кўрсатган марҳум тиббиёт ходими Сафаров Ҳайдар бобо хотирасига  бағишлаб спортнинг югуриш марафони, шашка ва шахмат турлари бўйича хотира турнири ўтказилди.

Спорт мусобақаларида бирлашмада фаолият кўрсатаётган врачлар, ҳамширалар, киччик тиббиёт  ва бошқа ходимлар фаол иштирок этишди.

         Югуриш  марафонида фахрли I ўринни қабулхона  бўлими ҳамшираси Бобоқулова Дилафруз ,  II ўринни лаборатория  бўлими лаборанткаси Бобоева Насиба, III ўринни  шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар пости ҳамшираси Раджабова Сарвиноз эгаллади.

         Шашка мусобақасида I ўринни юқумли касалликлар бўлими санитаркаси Тажидинова Хабиба, II ўринни  тўғруқ мажмуаси 2-пост ҳамшираси Мамарасулова Холида,  III ўринни ходимлар бўлими ходими Норбоева Гулшода эгаллади.

         Шахмат турнирида муносиб I ўринни реанимация бўлими мудири Азимов Қаюм,  II ўринни бош ҳисобчи Мухторов Муслим III ўринни тез ёрдам бўлими врачи Норматов Ғолиб эгаллади.

Фахрли ўринни эгаллаган ходимлар касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

         Мусобақа сўнгида бирлашма маъмурияти ва мархум ходимимиз Ҳайдар бобо Сафаровнинг фарзандлари хомийлигида мусобақа қатнашчилари, бўлим ходимлари ва бирлашмада даволанаётган барча беморлар учун хайрия оши тарқатилди

Print Friendly, PDF & Email