Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Касаба уюшмалари умумконфедерацияси Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Москва шаҳрининг “Президент-Отель” меҳмонхонасида Касаба уюшмалари умумконфедерацияси (ВКП) Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни ВКП Президенти Александр Корчагин очди. Кенгаш ВКП Бош котибининг ўринбосари, ВКП Ижроия қўмитаси ҳамда Кенгаши аъзоси Валерия Юрьеванинг ўз хоҳишига кўра, ваколатларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу билан бирга, кўп йиллик самарали фаолияти […]

Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги конституцион ислоҳотларда ёшларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, ходимлар ва ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясини пухта билиши, унга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва […]

Батафсил »

Тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши томонидан ишчи ходимларга маъданий-маърифий ҳамда туристик саёҳатлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарорининг 5 банди биринчи хат бошида Давлат органлари, муассасалар ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маъданий эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маъданий тадбирларни ташкил  қилиш бўйича, […]

Батафсил »

Европа Федерацияси (EPSU) Ижроия қўмитасининг навбатдаги 72-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Брюссель шаҳрининг Халқаро ассоциациялар марказида (Maison des Associations Internationales (M.A.I)) Жамоат хизмати Интернационали (PSI)нинг Европа Федерацияси (EPSU) Ижроия қўмитасининг навбатдаги 72-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида асосий масала EPSU нинг навбатдаги 11-Конгрессига тайёргарлик ҳамда Ҳаракатлар дастури лойиҳаси ва Низомга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади. Мазкур йиғилишда Ўзбекистондан ҳам делегатлар иштирок […]

Батафсил »

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси делегацияси Брюссель шаҳрига хизмат сафарига жўнаб кетди.

Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Брюссель шаҳрида Жамоат ходимлари Интернационали Европа Федерацияси (Европейская Федерация профсоюза Общественного обслуживания (ЕФПОО)/ European Public Services Union (EPSU))нинг навбатдаги 72-Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш касаба уюшмасидан Жиззах вилояти кенгаши раҳбари М.Якубов, Наманган вилояти Кенгаши раҳбари А.Мамадалиев ҳамда Республика Кенгаши халқаро ва жамоатчилик билан […]

Батафсил »

Бошланғич ташкилотларнинг 50 нафар ишчи ходимлари учун Ургенч, Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2023 йил 30 октябрьдаги «11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги вилоят кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 5-банди ижроси юзасидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида тармоқнинг Жиззах вилоят Кенгаши […]

Батафсил »

Хоразм вилоятида “Тиббиёт ходимлари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда  “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамини юқори савияда ўтказиш бўйича жорий йилнинг 12 ноябрь куни Урганч шаҳрида байрам тадбири ташкил этилди. Тантанали байрам тадбирини очган вилоят ҳокими Ж.Рахимов тадбир иштирокчиларини мамлакат Президентининг тиббиёт ходимларига йўллаган табригини ўқиб […]

Батафсил »

Бошланғич ташкилотларнинг ишчи-ходимлари Хоразм-Бухоро вилоятларига саёҳатга юборилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2023 йил 30 октябрьдаги  “11 ноябрь —  Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” мунособати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги вилоят кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари томонидан 10-13 ноябрь кунлари амалга ошириладиган  чора-тадбири режаси 5-банди “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Самарқанд вилоят […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!