Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўқув семинар ўтказилди

2017 йил 11 апрел куни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси М.А.Саттаров, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ва тизимдаги цех касаба уюшма қўмиталари ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни  ва шунга доир бошқа қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, амалиётда риоя этиш, назорат қилиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, меҳнаткашлар учун қулай муносиб меҳнат шароитларини яратишда жамоатчилик назоратини кўчайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларни билим савияларини янада ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

            Семинар иштирокчилари ўз меҳнат фаолиятида учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмаларга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email