Тошкентда тиббиёт ходимлари куни нишонланмоқда

Бугунги кунда амалга оширилаётган ўзгаришлар шубҳасиз тиббиёт ходимларининг фидойилиги самарасидир. Шу боис соҳа вакилларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтиришга  алоҳида эътибор қаратилиб, халқ саломатлиги йўлида хизмат кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимларининг меҳнати юқори баҳоланиб келинмоқда.

Бутун дунё хамжамияти, шу жумладан бизнинг юртимиз хам оғир, синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Коронавирус инфекцияси юртимизга кириб келган илк кунлардан Давлатимиз рахбари  тиббиёт ходимларини “вирусга қарши кураш майдонининг энг олди қаторидаги қаҳрамон жангчиларга қиёслаб”, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор қарорлар чиқардилар.

Коронавирус билан боғлиқ синовли кунлар тиббиёт ходимлари учун улар танлаган касб шунчаки тасодиф ё хавас эмас, балки хаётининг мазмуни, тақдири эканлигини исботлаб берди. Улар уй жойини унитиб, кеча-ю-кундуз ишхоналарда қолиб беморлар соғлиги билан курашдилар.

Жанг майдони қурбонларсиз бўлмаганидек, бир гурух фидойи тиббиёт ходимларимиз ушбу курашда ўз жонларини хатарга қўйиб, хақиқий жанговарлик кўрсатиб  вафот этдилар.

Беморларнинг ҳаёти учун курашиб, “COVID-19”  инфекциясини юқтириб  ҳалок бўлган тиббиёт ходимларининг оила аъзоларидан хабар олиш, уларни моддий қўллаб-қуватлаш ишлари тиббиёт муассасалари касаба уюшмалари томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан хар йилнинг ноябр ойининг иккинчи якшанбасини “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.

Анъанага кўра, хар йили касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши хамда унинг корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари томонидан иш берувчилар билан хамкорликда байрам арафасида тантанали тадбирлар ташкил этилиб, уларда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш жараёни бошқаларга ўрнак кўрсатаётган фидойи касб эгаларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини эътироф этишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрамини нишонлаш хам касаба уюшмасининг эътиборидан четда қолмади. Касб байрами муносабати билан барча туман ва шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида тадбирлар ташкил этилиб, уларда худудда аҳоли соғлиғини сақлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган фидоий тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари, вилоят ва Республика даволаш профилактика муассасаларининг жами 793 нафар ходимларга эсдалик совғалари хамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Пандемия билан курашиш жараёнида коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касаллик туфайли хаётдан кўз юмган тиббиёт ходимларидан ва уларнинг оилаларидан хабар олинди, хол сўраб, моддий кўмак кўрсатилди.

Шунингдек, бу тадбирларда худудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари томонидан хам эсдалик совғалари, ҳамда   соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар Федерацияси тасарруфидаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан тақдирландилар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам ўз меҳнатлари билан алоҳида ўрнак бўлган 100 нафар тиббиёт ходимларига Тошкент вилоятида фаолиятини бошлаган “Кўхинур” санаторийясига бепул йўлланмалар топширилиб,  жорий йилнинг 16 ноябрь куни тармоқ Республика Кенгаши томонидан уларга эсдалик совғалари топширилди.

Республикамиздаги барча корхона ва ташкилотларда барча карантин ва чеклов қоидаларига амал қилинган холда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари томонидан хам анашундай тадбирлар ташкил этилиши давом этмоқда.

Хусусан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийлар, Республика илмий-текшириш институтлари, даволаш профилактика муассасаларида ҳам байрам арафасида бир гуруҳ фаол тиббиёт ходимлари муносиб тақдирланмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email