Тожикистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўзбекистонга ташрифи

2018 йилнинг 22 ноябрь куни Тожикистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик ва англашув Меморандуми имзоланди.

Шундан сўнг Тожикистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ва ижтимоий ҳимоя Марказий Қўмитаси раиси Р.Ульмасов тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий аппарати фаолияти билан яқиндан танишди ва Республика Кенгаши мутахассислари иштирокида имзоланган Меморандум доирасида икки томонлама музокаралар олиб борилди.

Музокаралар давомида бугунги кундаги соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, кейинги йиллар учун истиқболли режалар, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

    

 

Учрашув сўнггида ҳар иккала Давлат тармоқ касаба уюшмаларининг чоп этган қўлланмалари ва эсдалик совғалари анъанавий тарзда топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email