Андижонда “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спорт спартакиадаси ўтказилди.

2025 йил 25-26 сентябрь кунлари Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спорт спартакиадаси мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур спартакиаданинг асосий мақсади тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний фаолликка жалб этиш, турли касб касалликларининг олдини олиш, саломатликни тиклаш ҳамда соҳа ходимларини руҳлантиришдан иборат бўлди.

Спорт тадбирлари шахмат, шашка, стол тенниси (аёллар ва эркаклар ўртасида) ҳамда мини-футбол турлари бўйича ўтказилди. Спартакиаданинг вилоят босқичи 2025 йил 26-27 сентябрь кунлари Андижон вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Мансурбек Матисаев, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Раънохон Турдибаева Азимжоновна ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши мутахассиси Хушнудбек Яқубов Иброхимович иштирок этиб, мусобақани очиб бердилар.

Спартакиада юқори кайфият ва кескин рақобат руҳида ўтди. Қуйида турлар кесимида ғолиб ва совриндорлар рўйхати келтирилган:

Шахмат тури
Аёллар:
1. Тожибоева Мухайё — Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси;
2. Расулова Дилором — Республика ихтисослаштирилган рухий саломатлик илмий амалий тиббиёт Марказининг наркология хизмати бўйича Андижон вилояти филиали;
3. Хатамова Муштарий — Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази.
Эркаклар:
1. Ахмадалиев Абдурашид — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали;
2. Иминов Бекзод — Андижон туман тиббиёт бирлашмаси;
3. Каримов Иқбол — Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси.

Шашка тури
Аёллар:
1. Махкамова Мавлуда — Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси;
2. Абдуманнопова Мухаббат — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Андижон филиали;
3. Қодирова Дилфуза — Республика ихтисослаштирилган рухий саломатлик илмий амалий тиббиёт Марказининг наркология хизмати бўйича Андижон вилояти филиали.
Эркаклар:
1. Хошимов Муслимбек — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали;
2. Содиқов Сардор — Андижон Давлат тиббиёт институти;
3. Абдуғаффаров Акром — Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология Маркази.

Стол тенниси тури
Аёллар:
1. Солиева Нилуфар — Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси;
2. Низомиддинова Ойдиной — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали;
3. Абдувохидова Нозима — Андижон Давлат тиббиёт институти.
Эркаклар:
1. Бакиров Бекмурод — Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси;
2. Юлдашев Анваржон — Асака туман тиббиёт бирлашмаси;
3. Муродалиев Абдуқаххор — Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси.

Мини-футбол тури
1. Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали жамоаси;
2. Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси;
3. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси.

Спартакиада якунлангандан сўнг, тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мамажонов Шохрухмирзо Олимжонович иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ва қимматбахо совғаларни топширди. Шунингдек, ғолиблар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Print Friendly, PDF & Email