Жорий йилнинг 22 июл куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институтининг конференцияси залида. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги 18-Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди ва унда қуйидаги масалалар кўрилди:
1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 2-чоракда бажарилиши тўғрисида.
2. Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
3. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги барча даражадаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайловларни ўтказилиши тўғрисида.
4. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат инспекциялари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
5. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.
6. Бухоро, Навоий вилоятлари соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда 2023-2024 йилларда ва ҳисобот йилида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлари ҳақида.
7. Республика ва маҳаллий ОАВларда мақолаларнинг ёритилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
8. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг иш жараёнида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
9. Бошқа масалалар.
Кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.