Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгашининг 1-Раёсат йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этди. Дастлаб “Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик танловининг Республика тармоқ босқичи якуни бўйича “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинация ғолиби Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасига Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбахо совғаси топширилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 18-йиғилишидаги масалалар ҳамда Вилоят кенгашининг кун тартибидаги масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар танқидий ва атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
