Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқилган тадбирлар режасига  биноан ҳамда беморларнинг дардига шифо бўлиш улар учун зарур бўлган қон группаларига бўлган эҳтиёжни бироз бўлсада камайтириш, вилоятимиз аҳолисини сифатли ва хавфсиз, беъминнат қон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланишига ҳисса қўшиш мақсадида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Мен донорман” акцияси ўтказилди.

Ўтказилган “Мен донорман” акциясида вилоят тармоқ кенгаши тизимига қарашли Самарқанд шаҳрида жойлашган 20 га яқин ташкилотларда фаолият юритаётган, амалга оширилаётган савобли ишларда ҳамроҳ бўлишини ҳоҳлаган 102 нафар ходимлар томонидан 32,2 литр қон топширилди.

Донорлар томонидан топширилган қонлар унга мухтож бўлган кўплаб беморлар дардига малҳам бўлади ҳамда уларнинг яшашга, ҳаётга бўлган иштиёқларини оширади.

Print Friendly, PDF & Email