Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Қорақалпоғистон Республикаси: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан «Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар дастури доирасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали касаба уюшма кўмитаси томонидан филиалда меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг 81 нафарига, Қорақалпоғистон Республикаси санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси […]

Батафсил »

Бухоро: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган, ёш болали эҳтиёжманд оила фарзандларига ўқув йили олдидан ўқув қуроллари жамланмалари совға қилинди.

Батафсил »

Навоий: Болажонларга ўқув қуроллари олиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги корхона ва ташкилотларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан иш берувчи ҳамкорлигида ташкил этилди. Бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ишчи ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди.

Батафсил »

Самарқанд: Жамоатчилик назорати натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори М.Сатторовнинг иш режасига асосан вилоятдаги бир қанча даволаш профилактика муассасалари фаолияти ўрганилди. Натижада: — Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида аниқланган камчиликлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 104 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, 276 нафар ходимларнинг манфаатлари тикланди ва уларнинг […]

Батафсил »

Тошкент вилояти: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Тошкент вилояти: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди. Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимларини совға ҳамда фахрий ёрлиқ билан мукофатлади. 55 нафар 1-синфга чиқувчи болаларга совға берилди ва мактабга чиқувчи 60 нафар ўқувчиларга ўқув қуроллари билан сумкалар тарқатилди. Шунингдек, Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси томонидан […]

Батафсил »

Навоий: Болажонларга ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан тиббиёт муассасаларида меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг 550 нафарига янги ўқув йили олдидан иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағларидан ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди. Шунингдек, […]

Батафсил »

Бухоро: концерт дастури ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг ташаббуси билан вилоят драма театрида «Бир бўлсак — ягона халқмиз,  бирлашсак — Ватанмиз!» бош ғояни ўзида мужассам этган «Мустақил она юртим!»  номли концерт дастури ташкил этилди.  Мазкур концерт дастурида Ўзбек Миллий академик драма театрининг машҳур актёрлари Камолиддин Рахматов, Толибжон Мўминов ҳамда таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев […]

Батафсил »

Фарғона: “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги спорт мусобақаси натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти кенгаши кубоги учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги спорт мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақадаги ғолибларга турли хил совғалар топширилди. Волейбол: I ўрин — Қўштепа туман Тиббиёт бирлашмаси бирлашмаси. II ўрин — Ёзёвон туман Тиббиёт бирлашмаси […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!