Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (EPSU) нинг Бухарест шаҳрида 11-Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 июнь куни куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Ф.Ханапияев Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (EPSU) нинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтаётган 11-Конгрессида музокара учун сўзга чиқди. Ф.Ханапияев ўз маърузасида EPSUнинг харакатлар дастурида назарда тутилган иқлим ўзгариши жараёнларида […]

Батафсил »

Донорлик ҳам қаҳрамонлик!

Жорий йилнинг 14 июн куни «14 июн — Бутунжаҳон донорлар куни» муносабати билан Республика бўйлаб қон қуйиш марказларида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Республика Кенгаши ходимлари ва ҳудудий кенгашлари ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан “Қон – бу ҳаёт” шиори остида “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” акцияси ташкил этилди.

Батафсил »

Жиззах: тиббиёт ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича мусобақалари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги тиббиёт ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, турли спорт ўйинлари ва жисмоний машқларга қизиқтириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатликларини тиклаш мақсадида жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши тасарруфидаги тиббиёт ўрта-махсус […]

Батафсил »

“Сўздан амалга дадил юр” акцияси доирасида “Саломатлик ҳамма учун” тадбири бўлиб ўтди.

Бугун, 23 май куни Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Чирчиқ Олимпия ва Параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда, оммавий ва жисмоний фаоллик тадбирларини самарали ташкил этиш, жисмоний ва рухий саломатликни сақлаш мақсадида “Сўздан амалга дадил юр” акцияси доирасида “Саломатлик ҳамма учун” тадбири бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази […]

Батафсил »

Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ташриф буюрди.

Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ташрифи доирасида Бошқирдистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ташкилоти раиси Рауль Халфин жорий йилнинг 20 май куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида Р.Халфин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба […]

Батафсил »

12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади «Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида […]

Батафсил »

Состоялось очередное выездное заседание Совета профсоюзов работников здравоохранения стран Центральной Азии.

10 мая текущего года в городе Душанбе Республики Таджикистан состоялось очередное выездное заседание Совета профсоюзов работников здравоохранения стран Центральной Азии. В мероприятии приняли участие представители отраслевых профсоюзов Таджикистана, Узбекистана, Монголии и Казахстана, входящих в состав Совета. Согласно повестке дня были рассмотрены и единогласно одобрены 4 организационных вопроса.

Батафсил »

Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 май куни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Кенгашга аъзо бўлган Тожикистон, Ўзбекистон, Мўғилистон ҳамда Қозоғистон тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирок этди. Кун тартибига кўра 4та ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!