Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Фарғона: Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги тантанали нишонланди.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида буюк мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбирда олийгоҳ талабалари билан биргаликда Халқаро факультет талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилиб, ғазал ва рубоийлардан ёд олиниб, куй-қўшиқлар ижро этилиб, институт Матбуот хизмати томонидан А.Навоийга бағишлаб тайёрланган видеолавҳа йиғилганларнинг бобомиз ҳақидаги таасуротларини янада кенгайтирди.

Батафсил »

Андижон: Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан давра суҳбати ҳамда расмлар танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Андижон давлат тиббиёт институтида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан «Бобур — дилбар шахс» мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида вилоят маърифат тарғиботчилар жамияти, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Бобуршунос ёзувчи Д.Қўлдошев ва “Турон” халқаро ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Мелиев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси В.Аҳмад, институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича […]

Батафсил »

Икки буюк даҳо, икки бебаҳо.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сергели Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ҳамкорлигида “Икки буюк даҳо, икки бебаҳо” деб номланган маърифий тадбир […]

Батафсил »

Малака ошириш ҳафталиги бошланди.

«Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти» нодавлат таълим муассасасида жорий йилнинг 12-16 февраль кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлар раислари ва йирик бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари малакасини ошириш ўқув ҳафтаси бошланди.

Батафсил »

Республика бўйлаб “Мен донорман” акцияси бўлиб ўтмоқда.

“15 февраль – Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси аъзоларининг “Қон донорлиги ҳафталиги” ва ҳафталик доирасида “Мен донорман” акцияси  ҳудудий Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Батафсил »

Наманган: Ҳудудий жамоа келишувининг 2023 йилда ижроси якунларига бағишланган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши ўртасида тузилган ҳудудий  жамоа келишувининг 2023 йилда  ижроси якунлари ҳамда   2024-2025-2026 йиллар учун  янги тузилган ҳудудий жамоа келишувини қабул қилиш ва тасдиқлаш тўғрисида қўшма йиғилиш ўтказилди. Унда иш берувчилар вакили сифатида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш […]

Батафсил »

Шошилинч ва тез ёрдам ҳудудий филиаллари раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари директорлари ва Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари раҳбар ходимлари учун 2024 йилги “Бошқарувчилар мактаби” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Мазкур ўқув-семинарда Соғлиқни сақлаш тизимининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий ва Республика тез […]

Батафсил »

Қорақалпоғистон Республикаси: Касаба уюшма қўмитаси раисларининг ўқув-семинари ташкил этилди.

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида касаба уюшмаларида иш юритиш, Жамоа шартномалари мазмуни ва аҳамияти, меҳнат қонунчилиги ва иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат ҳавфсизлиги ва гигиенаси, касаба уюшма […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!