Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Халқаро Меҳнат ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бугун, 13 октябрь куни Халқаро Меҳнат ташкилотининг Женевада бош офисида ХМТнинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (ILO ACTRAV)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари сектори раҳбари Сергеус Гловацкас билан Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда ILO ACTRAV секторининг минтақа тармоқ касаба уюшмалари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил »

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Брюссель шаҳрига ташрифи якунланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси  Бельгиянинг Брюссель шаҳрига расмий ташрифини якунлади. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Брюссель шаҳрида Жамоат ходимлари Интернационали Европа Федерацияси (Европейская Федерация профсоюза Общественного обслуживания (ЕФПОО), European Public Services Union (EPSU))нинг Соғлиқни сақлаш ва Ижтимоий таъминот бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги 59-йиғилиши бўлиб ўтди.   Мазкур учрашув доирасида 25 та аъзо […]

Батафсил »

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонида оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамолари ва ҳудудлар орасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгилаб берилган.   Ушбу топшириқ юзасидан тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом […]

Батафсил »

«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири — 2023» спорт мусобақалари ўтказилди.

Жиззах вилоятида «Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири — 2023» спорт мусобақалари вилоят босқичининг эркаклар ва аёллар ўртасида стол тенниси, шахмат, шашка турлари 2023 йил 15-16 сентябр кунлари Зомин туманида жойлашган «Юлдузча» болалар соғломлаштириш лагери базасида, Мини футбол бўйича мусобақалар 2023 йил 23 сентябр куни Жиззах Олимпия захиралари спорт коллежи базасида ўтказилди.   Мусобақалар ғолиб ва совриндолари […]

Батафсил »

Худудий кенгашларнинг бухгалтерлари, йирик бошланғич ташкилотларнинг ҳисобчи ва ғазначиларига сайёр ўқув-семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташаббуси билан ҳудудий кенгашларнинг бухгалтерлари, йирик бошланғич ташкилотларнинг ҳисобчи ва ғазначиларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр ўқув-семинари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида ўтказилди. Ушбу ўқув-семинарларда Республика буйича касаба уюшма фаолларидан 100 нафардан ортиқ тингловчилар иштирок этди. Машғулотлар давомида иштирокчиларга […]

Батафсил »

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК!

Шифокорлик – шарафли касб.  Инсон ҳаётидек бойликни асрашда тиббиёт ходимларининг ҳиссаси катта. Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими анестезиолог-реаниматологи Раҳимжон Тошбоев ҳам шу касб ортидан элнинг дуосини олиб келмоқда. Раҳимжон аканинг меҳнати, изланишларини яқинлари, ҳамкасблари ҳамиша эътироф этишади, маслаҳатларини олишади. Унинг истиқлолнинг 32 йиллик байрами арафасида Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш […]

Батафсил »

Бунёдкор спорт мажмуасида «Спорт соғлиқ гарови» шиори остида ўртоқлик футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тобора кучаймоқда. Шу сабабли, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалини 12 […]

Батафсил »

Ҳудудий кенгашларнинг ташкилий ишлар бўйича мутахассислари ва йирик касаба уюшма қўмитаси раисларига ўқув семинар бўлиб ўтди

  Жорий йилнинг 4-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2023 йил II ярим йиллик учун касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ҳудудий кенгаш мутахассислари ҳамда йирик бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси раислари малакаси оширилмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!