Андижонда “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7- апрель куни “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олган 19 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган ”Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун — моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни “Қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда 2025 йил 9 январдаги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1-сон, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижроия қўмитасининг 17-06 “С” сон, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг 1 сон, қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Ҳамширалар Ассоциацияси Андижон вилояти бўлими қўшма қарорига асосан “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олган 19 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 19 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид мақсадли тузилган клиник имтиҳон ва амалий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги, тезкор савол-жавоблар асосида синовдан ўтди.

Танлов якунига кўра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамшираси Ҳамидова Гавҳарой Тоҳиржон қизи – 1 ўринни, Андижон вилоят травматология-ортопедия шифохонаси ҳамшираси Эсонова Иродахон Усмон қизи — 2 ўринни, Республика тез тиббий ёрдам илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиали ҳамшираси Холбоева Садоқат Мамасобир қизи– 3 ўринни эгаллади.

Ғолиблар ва иштирокчиларга  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг хамда Ҳамширалар Ассоциациясининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Қизғин баҳсларга бой бўлган кўрик-танлов иштирокчилари учун байрамона куй — қўшиқлар ташкил этилди ва тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email