Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Хотин-қизлар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

 Кенгашининг 2012 йил 27 июль 5-4-сонли

 қарори билан тасдиқланган

1-илова

 

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг

Хотин-қизлар кенгаши

Н И З О М И

    1. Умумий қоидалар
    2. Кенгашнинг асосий мақсадлари
    3. Кенгашнинг вазифалари ва ҳуқуқлари
    4. Кенгашнинг иш тартиби

Умумий қоидалар

            1.1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб аталади) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Федерация Кенгашининг иштирокини кучайтириш мақсадида ташкил этилади.

1.2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига, ХМТнинг “Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисида”ги Конвенцияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави, Федерация қурултойлари, Федерация Кенгаши, унинг Раёсати қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

            1.3. Кенгаш Низоми ва таркиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланади.

1.4. Кенгаш жамоатчилик асосида иш юритади ҳамда ўз фаолияти юзасидан Федерация Кенгаши Раёсати олдида ҳисобот беради.

            1.5. Кенгаш раиси Федерация Кенгаши мажлисида, раис ўринбосари ва масъул котиб Кенгаш мажлисида сайланади.

            1.7. Касаба уюшмалари Марказий, вилоят кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар кенгашларида хотин-қизлар комиссиялари тузилади ва улар тўғрисидаги Низомлар тегишли касаба уюшмаси органи томонидан тасдиқланади.

Кенгашнинг асосий мақсадлари

2.1. Қуйидагилар Хотин-қизлар кенгашининг асосий мақсадлари ҳисобланади:

жамоа келишувлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномаларига хотин-қизларга хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатига муносиб ҳақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини ошириш, маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этиш учун имкониятларини кенгайтирилиши масалалари киритилишига эришиш ва уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда Федерация Кенгашининг иштирокини таъминлаш;

хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини амалда намойиш этувчи омилларни кучайтириш, уларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш;

            хотин-қизлар, айниқса, талаба ва ўқувчи қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишлари, ўз ички имконият ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилишига эришиш;

            хотин-қизларнинг оила ва ижтимоий ҳаётда муносиб ўринга эга бўлишлари, фарзанд тарбияси ва ҳаётимизнинг турли жабҳаларидаги фаолиятларини бир-бирига уйғун ҳолда олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш.

Кенгашнинг вазифалари ва ҳуқуқлари

            Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

3.1. Жамоа шартномалари ва келишувларига хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш ҳусусиятларини ва уларга имтиёзлар берилишини назарда тутувчи меъёрлар киритилишига эришиш ва улар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

3.2. Қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, жамоа келишувлари ва шартномалари асосида хотин-қизларга берилган кафолат ва имтиёзларнинг амалдаги ижросини назорат қилиш.

3.3. Корхона, ташкилот ва муассасаларда аёллар гигиена хоналарини ташкил этиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

3.4. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини ўрганиш ва қонунларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.

3.5. Хотин-қизларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга кўмаклашиш.

3.6. Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

3.7. Хотин-қизларга меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, иш билан таъминланиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларида, нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўланадиган, масъулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга кўмаклашиш.

3.8. Хотин-қизларнинг, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида барпо этилаётган янги иш ўринларида меҳнат қилаётган тадбиркор аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга хавфсиз ва етарли иш шароитлари яратилишида кўмаклашиш.

3.9. Жойларда  хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини ошириб бориш ишларида иштирок этиш.

3.10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг, хусусан, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган, ногирон аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришда, шунингдек, жазони ўташ жойларидан қайтган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш.

3.11. Ижодкор, илмий тадқиқотчи ёш аёлларни қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.

3.12. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи қизларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, коллеж битирувчи қизларини ишга жойлаштириш масалаларида давлат, нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.

3.13. Иш берувчилар томонидан хотин-қизларнинг сиҳатгоҳларда соғломлаштирилиши масалаларига эътиборни кучайтирилишига эришиш.

3.14. Хотин-қизлар орасида турли нохуш ҳолатлар (гиёҳвандлик, жиноятчилик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш, одам савдоси)нинг олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оила муқаддаслиги борасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тушунтириш ишларини олиб бориш.

3.15. Хотин-қизларнинг жамиятдаги, меҳнат жамоасидаги ўрнини мустаҳкамлаш, жамиятда рўй бераётган муҳим янгиланиш ва ўзгаришларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишига эришиш.

3.16. Хотин-қизларда миллий ва маънавий қадриятларга садоқат ҳамда миллий истиқлол ғояси руҳини ошириш, уларнинг маданий-маърифий ва маънавий савияларини юксалтириш, аёллар, айниқса талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга кўмаклашиш.

3.17. Касаба уюшмалари Марказий, вилоят кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар кенгашлари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириб ва йўналтириб бориш.

3.18. Кенгаш номига хотин-қизлардан келган хат, ариза ва шикоятларни ваколатлари доирасида ўз вақтида кўриб чиқиш ва таҳлил этиб бориш.

3.19. Кенгашнинг вазифалари қуйидагилар орқали амалга оширилади:

иш жойларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси таъминланиши, жамоа келишувлари ва шартномаларида улар учун белгиланган имтиёзлар тўлиқ берилиши устидан танлов асосида мониторинг ўтказиш;

ҳудудларда касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибига Кенгаш вакилларини киритиш юзасидан таклифлар бериш, ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва аъзо ташкилотларга тегишли тавсияларни йўллаш;

касаба уюшмалари органларидан олинаётган маълумот, ахборотларни таҳлил қилиб бориш, таҳлиллар асосида Федерация Кенгашига таклифларни киритиш;

аъзо ташкилотларнинг Хотин-қизлар комиссиялари фаолиятида фойдаланишлари учун услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;

аъзо ташкилотлар, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жойларда ўқув-семинарларни ташкил этиш;

хотин-қизлар манфаатларига оид Қонунлар, уларга ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат қарорларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, амалиётга татбиқ этиш юзасидан Федерация Кенгаши Раёсатига таклифларни киритиш;

хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат, нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ахборот алмашиш, ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш;

халқаро касаба уюшма ташкилотларининг хотин-қизлар манфаатларини ифода этиш йўналишидаги фаолиятларини ўрганиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш.

Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.20. Иш жойларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси таъминланишини ўрганиш, Кенгаш мажлисларида кўриб бориш, касаба уюшма ва хўжалик органларидан, Федерация Кенгашининг бўлимларидан кўрилаётган масалаларга оид маълумотларни олиш.

3.21. Кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан касаба уюшмалари органларига тавсияларни йўллаш;

3.22. Кенгаш мажлисларига, зарур ҳолда, кўрилаётган масала бўйича касаба уюшмалари органлари раҳбарларини таклиф этиш.

3.23. Кенгаш томонидан жойларда хотин-қизлар манфаатига оид масалаларни ўрганишга Федерация Кенгаши аппаратининг масъул ходимларини жалб этиш юзасидан Федерация Кенгаши раисига таклифларни киритиш;

3.24. Жамоа шартномалари ва келишувларини тайёрлаш ҳамда назоратини олиб бориш, уларни экспертизадан ўтказиш бўйича комиссиялар таркибига Кенгаш аъзоларини киритиш юзасидан тегишли касаба уюшма органи раҳбарига таклифларни йўллаш.

3.25. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотларнинг Хотин-қизлар комиссиялари ишини ва улар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил этиб бориш ва зарур ҳолларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатига бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳамда тегишли қарорлар лойиҳаларининг тайёрланишида иштирок этиш.

Кенгашнинг иш тартиби

4.1. Кенгаш  мажлислари заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки маротаба ўтказилади.

4.3. Кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгаш мажлисида аъзоларнинг 2/3 қисми иштирок этгандагина у ҳуқуқли, қарорлар мажлис қатнашчиларининг ярмидан кўпроғи қўллаб овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.

4.4. Кенгаш ўзи тасдиқлаган иш режаси асосида иш олиб боради.

4.5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши фаолиятининг молиявий таъминоти Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган маблағлар доирасида белгиланади.

 

Республика Кенгашининг хотин-қизлар кенгаши бўйича қарорлари (юклаб олиш учун):

  1. ЎзССХКУМК Қарори № 3-4 11.03.2011й
  2. ЎзССХКУМК Қарори № 9-4 16.08.2013й
  3. ЎзССХКУРК_бирнчи_ташкилий_мажлиси_Қарори_№_1_3_22_08_2015й

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!