Жорий йилнинг 13 февраль куни Андижон давлат тиббиёт институтида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан «Бобур — дилбар шахс» мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида вилоят маърифат тарғиботчилар жамияти, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Бобуршунос ёзувчи Д.Қўлдошев ва “Турон” халқаро ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Мелиев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси В.Аҳмад, институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор С.Салоҳиддинов ва Андижон вилоят касаба уюшма кўмитаси тармоқ ёшлар бирлашмаси раиси Т.Мўминов ҳамда талабалар иштирок этди.
Институтнинг Даволаш факультети талабалари ўртасида “Икки буюк даҳо, икки бебаҳо” шиори остида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан расмлар танлови ўтказилди.
Танлов якуни бўйича 2-босқич 219-гуруҳ талабаси М.Илёсхонова ғолибликни қўлга киритди.