Жорий йилнинг 13 февраль куни Андижон давлат тиббиёт институти ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Холматова ҳамда Андижон вилоят касаба уюшмаси Тармоқ ёшлар бирлашмаси раиси T.Mўминов бошчилигида ички туризмни ривожлантириш мақсадида институтда таҳсил олаётган Қорақалпоғистонлик талаба-қизлар учун ташкил қилинган саёҳатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Боғи Бобур” маданият ва истироҳат боғида жойлашган “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи билан танишдилар.