Андижон давлат тиббиёт институти талабалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси, Меҳнат инспекцияси ва Тошкент давлат юридик университетининг Меҳнат хуқуқи кафедраси ўртасида тузилган Меморандумга асосан Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида меҳнат ҳуқуқи бўйича ташкил қилинган “Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” онлайн танловининг 1-босқичида иштирок этди.
Унда талабалар махсус онлайн платформа (www.tanlov.kasaba.uz)га юкланган тест саволларига жавоб берди. Тест синови натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 20 нафар талабалар рўйхати шакллантирилди.