Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва омавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ижтимоий шериклик асосида “Соғлом хаёт сари 5000 қадам” шиори остида мусобақалар ташкил қилинди.
Ҳусусан, Қўрғонтепа туман 1 — Болалар-ўсмирлар спорт мактабида тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмушни тарғиб этиш мақсадида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Спорт тадбири ғолибларига Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ҳамда медаллар топширилди.