Аёллар спартакиадаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 04 март куни Нукус шаҳрида Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт базасида Ўзбекистан касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан олий ва ўрта-маҳсус билим юртларида ишлаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг шашка, дартс ва волейбол турлари бўйича «Хотин-қизлар спартакиадаси» ўтказилди.
Спартакиадага олий ва ўрта-маҳсус билим юртларидан 7 команда таркибида 80 нафардан ортиқ ходимлар иштироқ этишди.
Спартакиада якунида:
I-ўринни Хўжайли Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми;
II-ўринни Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
III-ўринни 2 сон Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми командалари эгаллади.
Шунингдек, Спартакиада мусобақаларида «Энг ёши катта иштирокчи», “Энг моҳир иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёши кичик иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Спартакиада якунида ғолиблар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тегишли даражадаги дипломлари, медальлари, кубоклари ва қиммат баҳо совғалари, номинациялар ғолиблари дипломлар ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.
Print Friendly, PDF & Email