БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатини бошланганлигининг 120 йиллиги олдидан ҳамда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” байрамлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахмонович Ханапияевнинг касаба уюшмаси фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда:
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Маманазаровна Тоғаева
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Неъматуллаевич Сафоев
Шунингдек, ушбу тадбиримизда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, ҳозирда меҳнатда бошқаларга ибрат кўрсатаётган бошланғич ташкилотлар раислари, ҳисобчилар, қўмита аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
“11 ноябр Ўзбекистон — Касаба уюшмалари куни” умумхалқ байрами ва ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — “Тиббиёт ходимлари” куни касб байрамларини юртимизда кенг нишонлаб келинмоқда.
Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбарининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларига, шу жумладан, Бош қомусимизда жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилган касаба уюшмаларига бўлган меҳри ва эътибори тобора ортган ҳолда, мамлакатимизда эркин ва фаровон ҳаёт, демократик жамият қуриш йўлида олиб бораётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларини таъминлашда касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этдилар.
Дарҳақиқат, Мамлакатдаги энг катта жамоат ташкилоти сифатида касаба уюшмаларининг юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси фаолиятини Халқаро касаба уюшмалар Конфедерацияси томонидан юқори баҳолаб, Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (ЕРSU) томонидан халқаро майдонда “лидерлардан бири деб” эътироф этмоқда.
Бугунги кунда тармоқ касаба уюшмасининг Халқаро ҳамкорлик ҳаракатлари юксак чўққиларни забт этмоқда.
Тадбир давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев томонидан касаба уюшмалари олдида турган муҳим вазифалар, ходимларнинг ҳуқуқий манфаатлари борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирилди.
Шунингдек, касаба уюшмаси тармоқ тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият кўрсатган 40 нафар фахрийлар, ҳозирда меҳнатда бошқаларга ибрат кўрсатаётган бошланғич ташкилотлар раислари ҳамда тиббиёт ходимлари Республика Кенгашинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан ҳамда 20 нафар касаба уюшмаси фаоллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федрациясининг Навоий вилояти кенгаши раисининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email