Бельгия давлатининг Брюссель шаҳрида (ЕФПОО)нинг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Бугун 24 октябрь куни Бельгия давлатининг Брюссель шаҳрида Жамоат хизмати ходимлари Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг “Саломатлик ва ижтимоий кўмак”, “Яхши меҳнат шароитлари юқори сифатли тиббий хизматни англатади” мавзуларида Умумевропа конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур конференцияда Жамоат хизмати ходимлари Интернационали Европа Федерациясига аъзо ташкилот Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев иштирок этмоқда.
Айни дамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Европа Минтақавий бюросининг директори Хайнц Вернер Коллер семинарнининг мазмун моҳиятини баён этмоқда. Шунингдек HOSPEEM бош котиби, Марта Бранка, Изабель де ла Марта ва Тина Веберларнинг маърузалари тингланди.

Print Friendly, PDF & Email