Жорий йилнинг 15 октябрь куни Брюссель шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўйича доимий қўмитасининг навбатдаги 61-йиғилиши ўз ишини бошлади.
Мазкур учрашув доирасида аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси касаба уюшмалари етакчилари иштирокида сектор фаолиятининг муҳим йўналишларига оид масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Жумладан, доимий қўмита президенти ва вице-президентларини сайлаш, 2024-2029 йилларга мўлжалланган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар иш дастурини тасдиқлаш, 2024-2029 йилларга мўлжалланган ЕФПОО Ҳаракат дастурини амалга оширишда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларнинг ролларини муҳокама қилиш, 7 апрель Бутунжаҳон саломатлик куни, Халқаро ҳамширалар ва доялар куни бўйича баёноти, соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар етишмаслигини бартараф этиш ташаббуслари ва бошқа устувор йўналишлардаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, муҳокама қилиниши режалаштирилган.