Йиғилишда ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ўртасида Европа давлатларига меҳнат миграцияси, мигрантларни касаба уюшмалари сафига жалб этиш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича маъруза қилинди.
ЕФПООнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Ҳарақат дастурига киритилган бандлар юзасидан музокарада 16 нафар иштирокчилар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдилар. Шу жумладан, Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев сўзга чиқиб, Ҳарақат дастурига киритилган соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар етишмаслиги муаммоси юзасидан тармоқ касаба уюшмаси томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда тузилган доимий комиссиянинг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг фаол ёрдами билан Германиядаги 14 та ва Англиядаги 4 та йирик клиникалар билан меморандумлар имзоланиб, тизимда кадрлар етишмаслиги муаммосини бартараф этиш учун 2030 йилгача Германияга 100 минг ва Англияга 40 минг нафаргача ўрта тиббиёт ходимларини юборилиши режалаштирилгани ҳамда касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаши бўйича тўхталиб ўтди.