Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг иш режасига кўра, жорий йилнинг 3 октябрь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида онлайн-оффлайн форматда Миллий ва Европа маъмуриятлари доимий қўмитасининг навбатдаги 62-йиғилиши бўлиб ўтди.
ЕФПООнинг Миллий ва Европа маъмуриятлари доимий қўмитасининг раҳбарияти таклифига кўра, мазкур йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош меҳнат ҳуқуқ инспектори, Озод Адилов, меҳнат инспекциясининг ташкил этилиши, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, меҳнат инспекциясининг ташкил этиш жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисида, шунингдек меҳнат инспекцияси ташкил этилганидан шу кунга қадар эришилган натижалар ҳамда Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашди.
Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон тажрибаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга бош меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан батафсил жавоб олдилар.
Шу ўринда, иштирокчилар тармоқ касаба уюшмаси меҳнат инспекциясининг эришган натижаларини алоҳида эътироф этиб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.