Мустақилликнинг ўттиз тўрт йиллиги ва касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан РТТЁМСФда 52 нафар ходим ҳолидан хабар олинди.
Юртимиздаги энг улуғ ва азиз байрамлардан бири — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда касаба уюшмалариҳаракатининг ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан РТЁМСФда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилди.
Ушбу қутлуғ сана доирасида ташкилот раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан 52 нафар бемор ходимнинг ҳолидан хабар олинди. Ходимларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди. Шу билан бирга, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — инсон манфаатларини устувор қўйиш, меҳнаткашларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтиришдан иборатдир.
Шу тариқа, мустақиллигимиз ва касаба уюшмалари тарихий саналарини нишонлаш жараёнида меҳнаткаш инсонга бўлган эътибор яна бир бор ўз ифодасини топди.


