Брюссель шаҳрида (ЕФПОО) нинг 69-йиғилиши бўлиб ўтти

Жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Бельгия давлатининг Брюссель шаҳрида Халқаро касаба уюшмалари уйида Жамоат хизмати ходимлари Интернационали Европа Федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги 69-йиғилиши бўлиб ўтти. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вакили биринчи марта иштирок этди. Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмаси ушбу ташкилотга 3 йил аввал аъзоликка қабул қилинганлигига қарамай, ташкилотнинг барча йиғилишлари пандемия сабабли чекловлар туфайли он-лайн тарзда ўтказилиб келинган эди. Йиғилиш аввалида Федерация президенти томонидан Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмаси раиси Ф.Ханапияевни ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзоликка қабул қилинганлиги билан самимий қутлади. Аъзо ташкилотларнинг барча вакиллари, йиғилиш иштирокчилари ушбу қутловни ўрнидан туриб қарсаклар билан қўллаб-қувватладилар. Ўз навбатида Ф.Ханапияев Федерация раҳбариятига, аъзо ташкилотлар вакилларига бундай эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Print Friendly, PDF & Email