Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тобора кучаймоқда.
Шу сабабли, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалини 12 подстанция ходимлари орасида 2023 йил 10 сенятбрь куни Бунёдкор спорт мажмуасида «Спорт соғлиқ гарови» шиори остида соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўртоқлик футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа кўтаринки рухда ўтказилиб, ғолиб бўлган гуруҳларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.