Нигора Эрдонова Бухоро вилояти ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази директори ўзига нисбатан чиқарган ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқдан норози бўлиб, судга даъво аризаси киритди. Бу ишда унга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти кенгаши кўмак берди.
Суд тақдим этилган ҳужжатларни батафсил ўрганиб, ходимнинг даъвосини қисман қаноатлантириш юзасидан қарор чиқарди. Унга кўра, Н.Эрдонова вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология марказининг биринчи болалар даволаш бўлими шифокори вазифасига ишга тикланадиган, шунингдек, унинг фойдасига иш берувчидан 21 миллион 998 минг 35 сўм иш ҳақи ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар ундириб бериладиган бўлди.