Бугун, 30 октябрь куни Zoom платформаси орқали Халқаро соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари конфедерацияси (МКПРЗ – Международная конфедерация профессиональных союзов работников здравоохранения)нинг навбатдан ташқари ХI съезди бўлиб ўтди.
Съезднинг кун тартибига кўра МКПРЗ Бош котиби Геннадий Алексеевич Щербаков ўз ваколатини якунлаши ҳамда МКПРЗ янги Бош котибини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.
МКПРЗ президенти Анатолий Домников собиқ Бош котиб Геннадий Щербаков ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилганлигини маълум қилди. Унга фаол ва виждонан меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, истеъфодаги Бош котибнинг касаба уюшмаси ва МКПРЗ фаолиятига қўшган катта ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, “За верность и служение Профсоюзу” ордени билан тақдирлади.
Ҳамдўстлик мамлакатлари, жумладан, Россия, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон делегатлари Ольга Жанкевични Бош котиб лавозимига сайлаш таклифини бир овоздан маъқулладилар. Шундай қилиб, Ольга Жанкевич халқаро тармоқлар бирлашмасининг энг ёш раҳбарига айланди. Шу билан бирга, съезд иштирокчилари унинг халқаро фаолиятдаги кўп йиллик тажрибасини алоҳида таъкидладилар.