Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси Туғруқхона бўлими навбатчи дояси Д.Суюнова 2024 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига навбатдаги тиббий кўрикдан ўтишда чиқимдор бўлганлиги ҳамда ўз ҳисобидан тўланган пул маблағларини қайтарилиши юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори А.Ғаниев томонидан ўрганиш ўтказилди ва иш берувчи номига тиббий кўрикдан ўтишда ходим хисобидан сарф қилган маблағини қайтариб тўланиши ҳақида кўрсатма киритилди.
Кўрсатма хат ижросини ўз вақтида таъминланмаганлигидан кейин ФИБ Оқолтин туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Суд жараёни давомида иш берувчи томонидан ушбу тиббий кўрик учун ўз ҳисобидан сарф қилган пул маблағини тўлиқ қайтариб, яъни 208 640 (икки юз саккиз минг олти юз қирқ) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.
